Тошкент вилоятида 16,5 млрд сўмлик электрни ўмарган майнинг фермалар фош қилинди

    Давлат манфаатларига 16 млрд 553 млн сўм зарар етказилган.

    Давлат хавфсизлик хизмати, «Ўзенергоинспекция» ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорлигида Тошкент вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида ўтказилган назорат тадбирлари давомида крипто актив ва майнинг фаолияти бўйича 17 та ҳолат аниқланди.

    Унга кўра майнинг фермалар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги натижасида давлат манфаатларига жами 16 млрд 553 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Мисол учун, Паркент туманида истиқомат қилувчи фуқаро П.О. га қарашли дала ҳовлида майнинг қурилмаларни ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиши натижасида, давлат манфаатларига 3 млрд 476 млн сўм миқдорида зарар етказган.

    Бу каби ҳолат Янгийўл шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. га қарашли хонадонда ҳам ҳеч қандай рухсатномасиз майнинг фаолияти билан шуғулланиб, 1 млрд 19 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосан тергов ҳаракатларига ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates