Тошкент вилоятида хизматда ҳалок бўлган хизматчиларнинг оила аъзоларига ойлик нафақа тўланади

    Ҳарбий 27 март 2025 571

    Тошкент вилоятидаги ҳарбий хизматда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзоларига 2025 йил давомида ҳар ойда тўланадиган нафақа пуллари ажратилади.

    Қайд этилишича, бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши имзоланди.

    Мазкур доирадаги ишларни амалга ошириш учун 382 миллион 200 минг сўм миқдорда маблағ ажратилган. Пуллар вилоят маҳаллий бюджетига 2025 йилда республика бюджетидан ажратилган бюджет ссуда маблағлари ҳисобидан қопланади.