баннер
23 апр 2025
23:19

    Фарзанд эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун бериладими?

    Маълумки, айрим тоифадаги ота-оналарга фарзанди учун моддий ёрдам берилиши йўлга қўйилган.

    Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туевнинг таъкидлашича, агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.

    Шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, зўравонликдан жабр кўргани сабабли оиласидан олинган болалар (кейинги ўринларда — ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар)ни муқобил жойлаштириш шаклларини такомиллаштириш ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш мақсадида ўтган йил 14 ноябрда Президентимизнинг янги фармони қабул қилиниб, унга кўра, қуйидагилар қонунчиликда белгилаб қўйилди.

    Жумладан, 2025 йил 1 январдан бошлаб меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади. 2025 йил 1 февралдан бошлаб оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолгани натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

    Бунда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади.

    Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

    2025 йил 1 январдан бошлаб етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
    Телеграм каналимиз
    Text to speech