Унда ҳамкорликка аъзо давлатлар Мудофаа вазирликлари ҳарбий тиббиёт хизмати бошлиқлари ва етакчи мутахассислари иштирок этмоқда.
Юқори мартабали меҳмонлар дастлаб Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Шундан сўнг Қуролли Кучлар академиясида халқаро конференция қатнашчилари иштирокида амалий музокаралар тизимидаги йиғилиш бошланди. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Ҳамдўстлик давлатлари мудофаа вазирликлари ҳарбий тиббиёт хизмати бошлиқлари ва етакчи мутахассислари келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ҳамкорликдаги ишларга тўхталиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги “Тошкент-2024” халқаро ҳарбий тиббиёт конференцияси уч кун давом этади ва унинг доирасидан қатор амалий тадбирлар ҳам ўрин олган. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталининг тажрибали шифокорлари иштирокидаги ўндан ортиқ мастер-класс жарроҳлик амалиётлари шулар жумласидандир. Шунингдек Россия Федерацияси делегацияси Самарқандга ташриф буюриб, Иккинчи жаҳон уруши даврида бутуниттифоқ миқёсида фаолият олиб борган тиббиёт академияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишади, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.