Тошкентда «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди

    Рақамлаштириш 9 январ 2021 1299

    Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

    «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси бўйича келгуси 3 йилда ҳудудлар ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш бўйича 1627 та лойиҳа амалга оширилади.

    Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича 2020-2022 йилларда 42 та вазирлик ва идорада жами 260 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш бошлаб юборилган. Қатор лойиҳалар 2020 йилнинг ўзида якунига етди.

    «Рақамли Тошкент» дастури доирасида 30 дан зиёд ахборот тизимини яратиш ва интеграциялар лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Тиббиёт соҳасида IT-технологияларни жорий қилиш, жумладан «Ягона тез тиббий хизмат» ахборот тизимини ташкил этиш орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга сарфланадиган вақтни икки баробарга қисқартиришга эришилди. Тошкент шаҳридаги 88 та оилавий поликлиникада «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди»

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates