Тошкентда қалбаки пул сотаётган шахс аниқланди

    Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Р., Х.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Тошкент туманида яшовчи С.М.дан олиб келган 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро А.О.га ҳақиқий 7 200 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланиб, Х.А.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган яна 75 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates