Тошкентда радар ўрнатиш учун яна 70га яқин ҳудуд сотилди

    Рақамлаштириш 13 январ 2022 994

    Шу йилнинг 7 январ куни Тошкент шаҳридаги электрон аукционда радар ва камералар ўрнатишга мўлжалланган 69 та ҳудуд сотилди.

    Бу ҳақда E-auksion маълумотларидан келиб чиқиб Spot хабар берди.

    Ҳудудларнинг умумий бошланғич нархи 306,45 млнни ташкил этган бўлса-да, савдодан тушган жами тушум 20,99 млрд сўмга етди. Аукцион давомида нархларнинг умумий қиймати 68,5 баробарга ошди.

    Деярли барча нуқталарни учта харидор сотиб олди: битта жисмоний шахс ва иккита компания — Microyol ва 64-BIT. Деярли барча савдолар 10−11 соат давом этди, чунки иштирокчилар доимий равишда ставкаларни ошириб бордилар.

    Энг кўп лотни 64-BIT харид қилди (43), илгари ҳам у радарлар учун майдонларни оммавий равишда сотиб олганди. Microyol эса 7 та ҳудудни сотиб олган бўлса, жисмоний шахс 19 та участка харид қилди.

    Энг қиммат объект — Боғишамол кўчаси бўйлаб ҳайвонот боғи ёнидаги ҳудуд, у 750,06 млн сўмга сотилди, бу бошланғич баҳодан 277,8 баравар қиммат деганидир. Бунинг учун таклиф 12 соат 35 дақиқа давом этди.

    Тадбиркорларга жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб йўлларга камералар ва радарлар ўрнатишга рухсат берилди. Ер участкалари онлайн аукционлар орқали тақдим этилади.

    Аукцион ғолиблари участкаларни бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан чекланмаган муддатга олади. 2021−2022 йилларда шу тарзда 3356 та видеокамера ва 763 та радар ўрнатиш режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates