Тошкентдаги Ал-Хоразмий майдони янги лойиҳа бўйича қайта тикланади

    Урбанизация 4 ноябр 2021 1969

    Тошкентдаги Ал-Хоразмий майдонини қайта тиклаш бўйича лойиҳа концепцияси тақдимот қилинди.

    Пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокимлигида «Юксалиш» УМҲ қошидаги «Шаҳарсозлик тўлқини» ташаббуси ва Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши вакиллари ёш архитектор-лойиҳаловчилар танловида ғолиб бўлган Ал-Хоразмий майдонини қайта тиклаш бўйича лойиҳа концепциясини тақдимот қилди.

    Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова иштирок этди.

    Таъкидландики, «Математиклар боғи» концепциясида математика фанини, буюк олимнинг бой илмий меросини оммалаштириш, анъаналарни замонавий тенденциялар ва технологиялар билан уйғунлаштиришга урғу берилган. Лойиҳа ландшафт дизайнида ҳудуддаги экинларни ҳамда майдоннинг ўзига хослигини сақлаб қолиш кўзда тутилган. Бу ерда бир нечта кичик майдонларни ташкил этиш режалаштирилган: спорт ва болалар майдончалари, интерактив ва лекторий майдончалари.

    Депутатлар ва маҳаллий маъмурият лойиҳани қўллаб-қувватлади, уни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Уларнинг фикрича, Ал-Хоразмий майдони қайта тикланса, нафақат яқин атрофдаги хонадонларда яшовчилар учун оилавий дам олиш жойи, балки Чилонзор туманининг «ташриф қоғози»га ҳам айланади.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates