Тошкентдаги солидол ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди

    Долзарб 16 апрел 2021 751

    Тошкент шаҳар Сергели туманидаги солидол ишлаб чиқариш цехи 15 апрель куни ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, соат 23:08 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Сергели туманида кўчада жойлашган қаттиқ ёғни ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 12 та ёнғин-қутқарув бригадаси етиб келган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тахминан 1000 квадрат/метр майдонни қамраб олган. 16 апрель куни тахминан 00:10 да ёнғин маҳаллийлаштирилган. Ҳозирда ёнғин билан кураш давом этмоқда, унинг оқибатида жабрланганлар йўқ.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates