Туркия Ўзбекистон билан тажриба алмашишга тайёр

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва кучайтириш борасида дастур шакллантирилиб “Якка Том” моделини яратиш йўлида илк қадамлар қўйилди.

    Туркия Жумҳуриятининг “Халқаро қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат конфедерацияси” (ТАРИМКОН) раиси Ҳакан Юксал ва “Ўзбекистон Экспортчилар Уюшмаси”нинг Туркия Бизнес Элчиси Бахтиёр Қаландаров билан биргаликда ТАРИМКОНнинг Анқара шаҳридаги марказий офисида расмий учрашув ўтказилди.

    Бўлиб ўтган учрашувда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва кучайтириш борасида дастур шакллантирилиб “Якка Том” моделини яратиш йўлида илк қадамлар қўйилди.

    Ҳакан Юксал ТАРИМКОН томонидан Ўзбекистон дехқонлари ва фермерларига фойдали бўладиган барча ёрдам ва Туркия тажрибаларини жойларда қилинган юқори технологик ва унумдорлик натижаларини кўрсатиб, тушунтириб ва барча дастурларни ўргатишга тайёрлигини билдирди.

    “ТАРИМКОН” ва “Ўзбекистон Экспортчилар Уюшмаси” орасида ташкил қилинадиган ҳамкорлик шартнома (Меморандум) да Туркиядан Ўзбекистонга ёки Ўзбекистондан Туркияга мўлжалланган ҳамкорлик натижаларига кўра, компаниялар мувофиқлилиги ва ишончлилигини тасдиқлаш ва фаолиятини чеклаш масаласи бўйича музокаралар олиб борилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates