Туркманистон бензин нархи энг арзон мамлакатлар қаторидан жой олди

    Энг қиммат бензин Хитойнинг махсус маъмурий тумани бўлган Гонконгда, деб топилди.

    Жорий йил 29 август ҳолатига кўра, дунё давлатларидаги бензин нархлари рейтинги эълон қилинди. Унда Туркманистон 95 октанли бензин бўйича рейтингда еттинчи ўринни эгаллаб турибди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири “Туркменпортал” янгиликлар веб-сайтига таянган ҳолда.

    Портал маълумотларига кўра, мамлакатда ушбу маркадаги бир литр бензин 0,428 АҚШ долларини ташкил қилади.

    Жаҳонда бир литр бензиннинг ўртача нархи 1,36 доллар. Венесуэлада дунёдаги энг арзон бензин мавжуд — 2,2 цент. Ливия (3 цент) ва Эрон (5,3 цент) етакчи уч мамлакат қаторидан жой олган.

    Энг қиммат бензин Хитойнинг махсус маъмурий тумани бўлган Гонконгда. У ерда бир литр бензин 2,981 доллар туради. Зимбабведа бир литри 2,520 $, Исландияда эса 2,289 $.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates