Устюртда илк бор 4 300 метр чуқурликдан табиий газ қазиб олинди

    Энергетика 16 январ 2021 641

    Устюрт регионидаги «Қуйи Сургил» конидаги 14-сонли қудуқнинг 3 700 метр чуқурлигида янги табиий газ қатламлари аниқланди.

    Олинган янги геологик маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари томонидан ушбу майдоннинг қуйи Юра ётқизиқларида илгари маълум бўлмаган, янги табиий газ қатламлари аниқланди.

    «Қуйи Сургил» кони ҳудудида аниқланган янги қатламларнинг истиқболларини баҳолаш мақсадида, соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда, ушбу қудуқни 4 300 метр чуқурликкача бурғилашга қарор қилинди.

    Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, «Қуйи Сургил» конидаги 14-қудуқ 4 300 метрга самарали бурғиланди ва 3 700–4 300 метр оралиқда янги аниқланган истиқболли қатламларни синаш ишлари амалга оширилди.

    Синов ишлари натижасида қудуқдан саноат миқёсидаги табиий газ ва газ конденсати маҳсулотлари олишга эришилди.

    Дастлабки тезкор маълумотларга асосан, олинган маҳсулотларнинг ҳажми суткасига 900 минг куб метрдан ортиқ табиий газ ва 20 тоннага яқин газ конденсатини ташкил қилади.

    Ҳозирда қудуқда янги табиий газ уюмларининг босимларини ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари олиб бориляпти.

    «Қуйи Сургил» конининг остки чуқур қисмида табиий газ захираларига эга бўлган янги қатламларнинг аниқланиши «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари учун геология-қидирув ва конларни ўзлаштириш борасидаги янги йўналишларни очиб бериши билан бир қаторда, Устюрт региони бўйича табиий газ ва газ конденсати захираларини ўстиришга ҳам замин яратди,деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates