Янги шартномага мувофиқ, 2021 йил 22 ноябрдан бошлаб airBaltic Uzbekistan Airwaysнинг Тошкент ва Рига ўртасидаги рейсларида ўз маркетинг кодларини ўриндиқлар квотасини чекловсиз жойлаштиради. Шундай қилиб, airBaltic мижозлари учун Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги шаҳарлар билан алоқа яхшиланади, Uzbekistan Airways йўловчилари эса Европа airBaltic тармоғининг қулай имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати.
«Биз airBaltic билан ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва Европада йўналиш тармоғини янада мустаҳкамлашдан мамнунмиз. Ўзбекистон дунёдаги энг тез ривожланаётган сайёҳлик йўналишларидан бири бўлиб, airBaltic билан ҳамкорлик йўловчиларга Европа шаҳарларидан Ўзбекистонга – Марказий Осиё дурдонаси – Тошкент хаб аэропорти орқали янада қулай саёҳат қилиш имконини беради деб ишонамиз» – дея таъкидлади Uzbekistan Airways Бошқарув раиси.
Вольфганг Райс (Wolfgang Reuss), airBaltic йўналиш тармоғини бошқариш бўйича етакчи вице-президенти: «Биз Ўзбекистондан Рига ва бошқа давлатларга ҳам қулай ва арзон саёҳат қилиш имкониятини таклиф этишга интиламиз. Ушбу қадам билан биз Uzbekistan Airways авиакомпанияси билан вақт синовидан ўтган ҳамкорлигимизни янада яхшилаймиз ва Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги ҳаво қатновини мустаҳкамлаймиз».