17 январь куни Тошкент-Минск йўналишидаги ҲЙ-709 қатновни амалга оширган Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли Airbus А-320 ҳаво кемаси кучли қор ёғиши ва қор бўрони вақтида 13:35 (Тошкент вақти билан) Минск Миллий аэропортига муваффақиятли қўнди.
Бироқ, ҳаво кемаси бошқарув вақтида учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди.
Фавқулодда вазият вақтида ҳаво кемаси саҳнида 11 нафар экипаж аъзолари ва 115 йўловчи бўлиб, улар орасида зарар кўрганлар йўқ. Ҳодиса натижасида ҳаво кемаси зарар кўрмаган.