Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 апрель куни кечқурун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди.
Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.