Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига раҳбар тайинланди

    Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Есемурат Султамуратович Канязов Институт директори лавозимига тайинланди.

    Тайинловга қадар Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилди.

    Мазкур институт Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази ҳамда Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази негизида тузилди.