баннер
25 апр 2025
14:48

    Тошкент вилояти ҳокимлиги «снос»лар учун ҳисоб-китоб ишларига маблағ ажратди

    2023-2025 йилларда вилоятда жами 268 та объект мулкдорига 166,4 миллиард сўмлик компенсация маблағлари тўлаб берилди.

    Бундан ташқари, мақсадли дастурлар асосида 208 та кўчмас мулк эгаларининг розиликлари асосида 242,1 миллиард сўм компенсация тўлаган ҳолда бошқа жойга кўчирилди.

    Жумладан:

    • Янгийўл шаҳрида кўприк қурилиши ҳисобига 13 нафар мулкдорга 19,5 миллиард сўм;
    • Нурафшон шаҳрида автомобиль йўл қурилиши ҳисобига 48 нафар мулкдорга 38,9 миллиард сўм;
    • Ангрен шаҳрида кўмир кони кенгайиши ҳисобига хавфли ҳудудга айланган маҳалла фуқаролари йиғинидаги 86 нафар оилага 43,5 миллиард сўм;
    • Юқори Чирчиқ туманида барпо этилаётган «Янги Тошкент шаҳри», кўп қаватли турар жойлар, автомобиль йўли ҳудудида 41 та мулкдорга 92 миллиард сўм;
    • Бўстонлиқ туманида ташкил этилаётган замонавий кўринишга эга бўлган туризм курорт зонасида 4 та мулкдорга 20,3 миллиард сўм;
    • Паркент тумани марказининг архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш мақсадида 16 нафар оилага 27,9 миллиард сўм компенсация маблағини тўлаган ҳолда, бошқа жойга кўчирилди.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech