Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон паспорти 86-ўринни эгаллади

    Воқеа-ҳодисалар 7 январ 2021 1135

    The Henley Pasport Index мустақил рейтингида Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлатга визасиз кириши ёки боргандан кейин виза олиши мумкинлиги сабабли, мамлакат паспорти 86-ўринни эгаллади.

    Рейтингда биринчи ўринда турган Япония фуқаролари 191 та давлатга визасиз киришлари ёки боргандан кейин виза олиши мумкин. Цингапур иккинчи (190 та давлат), Жанубий Корея ва Германия учинчи ўринда (189 та давлат).

    Буюк Британия ва АҚШ фуқаролари 185 та давлатга визасиз киришлари ёки боргандан кейин виза олиши мумкинлиги сабабли, ушбу давлатлар паспорти 7-ўринда.

    Россия 50-ўринда (116 давлат), Беларус ва Қозоғистон 70-ўринда (75 давлат), Тожикистон 85-ўринда (58) ва Туркманистон 90-ўринда (53 давлат).

    Сурия (29 давлат), Ироқ (28 давлат) ва Афғонистон (26 давлат) мамлакатлари рейтингда энг охирги ўринларда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates