Вокзаллардаги бўш жойлар тадбиркорларга берилади

    Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзаллари ва улардаги бўш жойлар давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилади.

    Темир йўл соҳасида бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йил 10 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди.

    Мазкур қарор ижросига кўра, хусусан, "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича "темир йўл вокзаллари" МЧЖни ташкил қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

    Жумладан жорий йил ноябр ойидан бошлаб, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темир йўл вокзаллари, уларда жойлашган бўш ҳудудларни тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик ҳамда шартнома асосида ижарага берилади.

    Тадбиркорлар вокзаллар ва бўш жойларни ижарага олишлари ва уларда бизнесларини ривожлантиришлари учун имконияти яратилди.

    – Тошкент-Марказий темир йўл вокзалида тадбиркорлар учун 4 минг кв. км. жой бўлиб, хусусий шерикчилик ҳамда ижарага берилмоқда. Бу эрда тадбиркор офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ташкил қилишлари мумкин.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, темир йўл вокзалларидаги бўш ҳудудларни ижарага олмоқчи бўлган тадбиркорнинг таклифи ўрганилиб, танланган жой "Э-аукцион" платформаси орқали ижарага берилади.

    Тадбиркорлар вокзаллар ҳамда бўш жойларни ижарага олишлари ва уларда бизнесларини ривожлантиришлари учун "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖнинг ижтимоий тармоқлардаги uzjeldorpass@mail.ru электрон почтаси ҳамда @pastrans Телеграм каналлари ҳамда жамиятнинг +998 71 299 71 66 телефон рақамига боғланиб, ўзларига зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш имконияти яратилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates