Волейбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртларимиз плей-оффдаги иккинчи учрашувда эронлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди.
Муросасиз беллашув Эрон жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Волейболчиларимиз гуруҳ босқичини 1-ўринда якунлашгани, параллель баҳсда ярим финалга яна бир даъвогар – Япония Қозоғистонга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бергани ва бошқа қўшимча кўрсаткичлар эвазига ярим финал йўлланмасига сазовор бўлди. Энди жамоамиз бугун финал ва жаҳон чемпионати чиптаси учун Покистонга қарши майдонга чиқади.