Халқ депутатлари кенгашларига бир қатор ваколатлар берилади

    Мамлакатимизда 8 феврал 2024 499

    2024 йил 2 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сон Фармон имзоланди.

    Ҳужжат билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилиши таклиф этилаётган ваколатлар рўйхати тасдиқланди, улар орасида қуйидагилар бор:

    - давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларни таъсис тўғрисида қарор қабул қилиш;

    - шаҳар йўловчилар транспортидан фойдаланиш чоғида фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар жорий этиш;

    - ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлаш (ваколатларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда).

    Шунингдек, бундан буён:

    - маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади;

    - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;

    - НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазифалар Кенгашлар ва ҳокимликлар ўртасида аниқ белгиланади;

    - НҲҲда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган, маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатларига хос бўлмаган вазифалар ижроси бўйича ҳокимликлар органлари масъул ҳисобланади.

    2024 йил 1 июлга қадар маҳаллий Кенгашлар ваколатлари, вазифалари ва функцияларининг реестри ишлаб чиқилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 6 февралдан кучга кирди, деб хабар беради “Norma”.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates