Хоразм халқ қўғирчоқ театри гуруҳи Лондон ва Нью-Йоркдаги болажонлар учун онлайн спектакль намойиш қилди

    Маданият 19 феврал 2021 1439

    Қўғирчоқ ўйинлари ва томошалари ҳар бир болага завқ бағишлайди. Улар орқали болажонларда меҳр-муҳаббат, яхшилик ва ёмонлик ҳақида тушунчалар пайдо бўлади. Айнан қўғирчоқ ўйнатиш санъати шарқ халқлари орасида энг кенг тарқалган ва миллий урф-одатларни, қадриятларни ўзида акс эттирувчи ижод туридир.

    Хоразмлик қўғирчоқ устаси Мансур Курязов бошчилигидаги «Жайҳун» Хоразм халқ қўғирчоқ театри гуруҳи томонидан хорижлик ватандошимиз кўмагида Лондон ва Нью-Йорк каби дунёнинг машҳур шаҳарларидаги болажонлар учун видеоконференция режимида ушбу томоша саҳналаштирилди.

    Томоша иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, Хоразм вилоят маданият бошқармаси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ватандошимиз томонидан бошланган ушбу ташаббус келажакда АРТ-туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates