Хорижга чиқиш паспортини олиш бўйича қулайлик яратилди

    Рақамлаштириш 5 январ 2022 1620

    2022 йил 1 январдан бошлаб, бир қатор хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши белгиланган.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

    Бунда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари ташкил этади (ушбу тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).

    Шунингдек, хабарда бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган Давлат хизматлари марказлари рўйхати ҳам тақдим қилинди.

    2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказларида хизматлар экстерриториаллик тамойили асосида (рўйхатда турган жойингиздан қатъий назар) тақдим этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates