Яна бир тарихий драма саҳна юзини кўрди

    Андижон вилояти мусиқали драма театри жамоаси Мақсуд Шайҳзода қаламига мансуб "Мирзо Улуғбек" тарихий драмасини давлат буюртмаси асосида саҳналаштирди. Режиссор Олимжон Салимов.

    Спектаклдаги бош ролни Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ижро этди. Асар маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги бадиий кенгаш аъзоларига тақдим қилинди.

    Шундан сўнг Баҳодир Аҳмедов театр жамоасини залварли ва сермазмун янги асар билан қутлади. "Театр — бу кўзгудир, унда ҳар бир инсон ўз аксини кўради" деган машҳур иборани қайд этиб ўтди. Спектакл кенг жамоатчилик оммасига намойиш этиш учун қабул қилинди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

    Асар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-112-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида саҳналаштирилди

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates