«Янги Ўзбекистон» университетида Жанубий Корея билан ҳамкорликда «R&D» лабораториялари ташкил этилади

    Таълим 19 август 2022 2309

    Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда «Янги Ўзбекистон» университети вакилларидан иборат делегация Жанубий Кореяда самарали учрашувларни ўтказяпти.

    Навбатдаги мулоқот Пусан шаҳрида жойлашган Кюнгсунг ҳамда Пусан Миллий университетларида ўтказилди.

    Мазкур олий билим юрти раҳбарияти билан икки таълим муассасаси ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Шу мақсадда томонлар ўртасида Ҳамкорлик битими имзоланди.

    Унга кўра икки университет биргаликда замонавий талабларга жавоб берадиган қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, университетлар ўқитувчи ва профессорларининг ўзаро малака оширишини ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқитиш материаллари, тадқиқот лойиҳалари, мақолалар ҳамда кутубхонадаги ресурслардан фойдаланиш, биргаликда конференция, семинар ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш ишларини амалга оширади.

    Мазкур битим, энг аввало, икки университет ўқитувчи, профессор ҳамда талабаларининг салоҳиятини янада оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

    Пусан миллий университети раҳбарияти билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида томонлар истиқболда талабалар, ўқитувчи ва профессорларнинг тажриба алмашинувини ташкил этиш, биргаликда механика муҳандислиги йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, қўшма мақолалар тайёрлаш ҳамда уларни нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашди.

    Шунингдек, мутахассислар «Янги Ўзбекистон» университетида дунё миқёсидаги «R&D» лабораторияларни ташкил этиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates