Ёш темирйўлчилар рағбатлантирилди

    Ижтимоий ҳаёт 30 июн 2022 1211

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «Ўзбекистон» локомотив депосида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида иқтидорли, шижоатли, меҳнатсевар, улкан марраларни забт этган темирйўлчи ёшларни рағбатлантиришга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

    Унда депо раҳбарияти, ёш темирйўлчилар жамоаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Тадбир аввалида депо раҳбари Ф.Маҳаматов сўзга чиқиб, барча корхона ёшларини 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий қутлади ва депода ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш йўлида қилинган ишар ва ёшларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда ёш оилаларни уй-жой ва иш билан таъминлаш ва уларга моддий ёрдам бериш масаласига ҳам катта эътибор берилаётгани хусусида гапириб ўтди.

    – Сиз ёшлар эртанги кунимиз давомчиларидирсиз, – деди депо раҳбари Фарҳод Маҳаматов. – Темир йўл ривожи ҳам сиз каби билимли, эркин фикрли, инновацион ғоялар яратуви ёшлар қўлидадир. Шунинг учун ҳам депода сиз ёшлар учун керакли барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгулик йўлидаги фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаб қоламан!

    Бугунги кунда корхонада ёшларни спорт билан шуғулланишлари ва бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Хусусан, ўтган 2021 йилнинг январь ойида маъмурий бинонинг 4-қаватида спорт майдончаси ташкил этилди. Мазкур спорт мажмуасида тренажор зали ҳамда стол тенниси хонаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, шу йилнинг апрель ойида яна Ховос филиалида 1 та мини футбол майдончаси фойдаланишга топширилди.

    Тадбирга сўз олган, «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони ва «Фахрий темирйўлчи» белгиси соҳиби Тўлқин Ибрагимов ўз ҳаёт йўллари ҳамда 51 йиллик иш фаолияти ҳақида гапириб, ёшларга ғайрат ва шижоат бағишлади.

    Шундан сўнг шижоатли, меҳнатсевар, ҳар жиҳатда барчага ўрнак бўлиб келаётган бир қатор темирйўлчи ёшлар депо раҳбарияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан «Фахрий ёрлиқ» ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шу билан бирга «ёшлар ойлиги» доирасида ўтказилган стол тенниси, шахмат, мини футбол мусобақалари ғолиблари ҳам қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

    Депо ёшлар жамоаси томонидан амалга оширилган «Смарт депо» инновацион лойиҳаси бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигининг сертификати депо бош муҳандиси ўринбосари Зафар Анваровга депо бошлиғи Фарҳод Маҳаматов томонидан тантанали тарзда топширилди.

    Анжуманнинг бадиий қисмида «Ўзбек давлат сатира театри» актиёр ва сўз усталари ҳамда таниқли санъаткорлари томонидан айтилган ҳангомалар, ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

    Феруза Худойқулова,

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

    Ахборот-таҳлилий медиа маркази,

    «Темирйўлчи» газетаси мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates