Яқин кунларда Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши кутилаётган совуқдан экинларни қандай асраш мумкин?

    Қишлоқ хўжалариги вазирлиги мутахассилари бу бўйича муҳим тавсияларни берди.

    "Ўзгидромет" хабарига кўра, эртага, 16 февраль кунидан юртимиз ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ва айрим ҳудудларда ҳарорат кескин тушиши кутилмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинларини совуқдан асраш бўйича тавсия ва маслаҳатларини берди:

    1. Ўраб қўйиш:

    Иложи бўлса, дарахтлар ва ўсимликларни совуқ уриши ва қордан ҳимоя қилиш учун махсус материаллар (мато, плёнка, крафт-қоғоз, спанбонд) билан ёпиш тавсия этилади.

    Бу гуллайдиган куртакларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан сақлаб қолишга ёрдам беради;

    2. Озуқа моддалари билан суғориш:

    Совуқ ҳаво массаси кириб келишидан олдин дарахтлар етарли даражада намлик ва озуқа олган бўлишига ишонч ҳосил қилиш.

    Одатда сувга ва фойдали моддаларга тўйинган дарахтлар паст ҳароратларга кўпроқ чидамлироқ;

    3. Мулчалаш:

    Экинлар илдиз зонасини махсус озуқа моддалар билан қоплаш тупроқдаги иссиқлик ва намликни сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса илдизларни совуқдан ҳимоя қилади;

    4. Шикастланган шохларни кесиб ташлаш:

    Қор оғирлиги остида баъзи шохларни синиши ёки совуқ уриши хавфини камайтириш учун қуриб қолган ёки шикастланган новдаларни кесиб ташлаш мумкин. Сўнг, кесилган жойни мис сульфатнинг сувли эритмаси (1 литр сув учун 1 чой қошиқ модда) билан ишлов бериш мумкин;

    5. Шамолдан ҳимоя қилиш:

    Имконият бўлса, дарахтлар ва ўсимликлар атрофида вақтинчалик шамол тўсиқларини яратиш. Бу тўсиқлар экинларни елвизаклардан асрашга ёрдам беради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates