Ёшлар тарбиясига эътибор

    Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат техника университети Механика факультетига бириктирилган маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

    Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Ҳофиз Кўҳакий” МФЙ билан бу борада ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. Ҳозирги кунга қадар маҳаллада спорт, ахборот технологиялари, хорижий тилларни ўқитиш бўйича ташкил этилган тўгаракларга жами 42 нафар ёшлар қамраб олинди.

    Шунингдек, маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка, спорт ўйинларига ошно этиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Таниқли шоир ва ёзувчиларнинг ижодий кечалари, эл суйган актёр ва актрисалар билан учрашувлар ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

    Худди шундай тадбирлар туманнинг “Абу Бакр Шоший” маҳалласида ҳам ташкил этилмоқда. Ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates