Замонавий билимли, юқори малакали кадрлар мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва истиқболини белгилайди

    Бугун шиддатли ўзгаришлар даврида яшаяпмиз. Эзгу ишлар давлат, жамият ва одамлар ҳаётининг барча соҳасида кузатилмоқда. Рўёбга чиқаётган ислоҳотлар ташаббускор, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, юксак натижага эришиш йўлида барча куч-ғайратини сафарбар эта оладиган билимли, профессионал кадрларни талаб қилади.

    Бугун шиддатли ўзгаришлар даврида яшаяпмиз. Эзгу ишлар давлат, жамият ва одамлар ҳаётининг барча соҳасида кузатилмоқда. Рўёбга чиқаётган ислоҳотлар ташаббускор, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, юксак натижага эришиш йўлида барча куч-ғайратини сафарбар эта оладиган билимли, профессионал кадрларни талаб қилади.

    Шу боис, ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи университетлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида, йирик трансмиллий корпорацияларда замонавий билим ва илғор хорижий тажрибани эгаллаб, юртимиз равнақи йўлида камарбаста бўладиган ёшларга эҳтиёж сезилмоқда. Шу каби мақсадни рўёбга чиқариш учун 2018 йили давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди. Унинг олдига юртимиз иқтидорли ёшлари ва давлат хизматчиларининг хориждаги нуфузли ўқув, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этиш ҳамда замонавий билимга эга, креатив фикрлайдиган янги авлод кадрларини шакллантириш, уларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш вазифаси қўйилган.

    Тараққиёт стратегиясининг 50-мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олий ўқув юртларига ўқишга юбориш кўламини 2 баробар ошириш, бу жараёнда ёшларнинг 50 фоизини техник, аниқ фанлар ва IT соҳаларида ўқитиш вазифаси белгилангани ҳам жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош, салоҳиятли кадрларни етиштириш йўлидаги муҳим қадамдир.

    2018-2022 йилларда 1 минг 500 нафарга яқин иқтидорли ва истиқболли йигит-қиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати деган юксак мақомга эга бўлди. Уларнинг 1 минг 50 нафарга яқини жамғарманинг тўртта таълим дастури бўйича АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Япония ва Жанубий Корея каби қирққа яқин ривожланган давлатнинг 300 га яқин олий таълим муассасаси, илмий марказлари ва нуфузли компанияларида билим, кўникма ва малакасини ошириб қайтди. Ҳозир улардан 1 минг 20 нафари мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳаларида самарали илмий-педагогик ҳамда амалий фаолият олиб бормоқда.

    Биз ҳар йили вазирлик ва идораларнинг жамғарманинг бакалавриат, магистратура ва докторантура хорижда таълим олиш дастурига реал эҳтиёжини ўрганамиз. Бу таҳлилдан кўринадики, вазирлик ва идораларнинг илғор хорижий тажрибани эгаллаган мутахассисларга эҳтиёжи жуда ҳам юқори. Яъни бир йиллик эҳтиёж ўртача 3-4 минг атрофида эканини кўрамиз.

    Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 11-февралдаги “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан, жамғарманинг асосий таълим дастурлари муайян даражада ўзгарди. Жумладан, илк бор жамғарманинг таълим дастурлари қаторига бакалавриат қўшилди. Айни пайтда мактаб, академик лицей ва коллежларни ёки Президент таълим муассасаларини тугатаётган ўғилқизлар учун жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли олий ўқув юртларида таълим олиш имконияти яратилди.

    Ўтган йили жамғармамиз учта стипендия танловини ташкил этди. Унинг натижаларига кўра, энг муносиб 371 нафар стипендиат саралаб олинди. Бу жараёнда юртимиздаги қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Республика маънавият ва маърифат маркази экспертлари, хорижлик мутахассислар, хорижий университетларнинг мамлакатимиздаги филиаллари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари қатнашди.

    Чет элда ўқитиш айтишга осон. Аммо унинг иқтисодий-ташкилий жиҳатлари ҳам борки, уларни ҳал этиш кенг қамровли саъй-ҳаракат ва салмоқли маблағ талаб этади. Биргина ўтган йили жамғарма тарихида фақат хорижда таълим олишни ташкил этиш учун 142 ярим миллиард сўм маблағ ажратилди. 2022-йилда бу кўрсаткич 170 миллиард сўмга оширилди. Биз охирги икки йилда тўрт юзга яқин мутахассисни дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари — АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Япония, Франция, Канада давлатларига юбордик. Биргина АҚШнинг ўзида ўтган йили 100 га яқин мутахассисимизнинг таълим олиши йўлга қўйилди. Британияда 70 га, Италияда 30 га яқин ўзбекистонлик йигит-қизнинг билим ва тажрибасини бойитишига кўмаклашилди. Жараённинг кетма-кетлиги бугун юртимизда яратилаётган имкониятлар билан боғлиқ.

    Бу йил 30 июнь — Ёшлар кунида давлатимиз раҳбари билан бевосита мулоқот қилиш бахтига муяссар бўлдик. Президентимизнинг биз билан учрашувда “Сизлар ислоҳотларнинг бошида туришингиз керак. Бу ислоҳотларга янгича ғоя олиб киришингиз, уни ўзгартириш учун менинг ёнимда туриб, камарбаста бўлиб хизмат қилишингиз керак”, деган тавсиявий аҳамиятга эга сўзлари стипендиатларни руҳлантирди.

    2022-йил учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси 480 ўринга мўлжалланган стипендия танловини эълон қилди. Бугунги кун ҳолатига кўра, 262 нафар йиггит-қиз жамғарма стипендиати бўлди. Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ, жорий йил сентябрь ойида қолган 218 ўрин учун навбатдаги 3-стипендия танловини ўтказиш режалаштирилган.

    Жамғарма томонидан бу йил ўтказилган иккита стипендия танлови натижаларига кўра, 262 нафар талаба ва давлат хизматчиси “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати мақомига сазовор бўлиб, уларни хорижий давлатларнинг нуфузли таълим муассасаларида ўқишга юбориш режалаштирилган. Шулардан 82 нафари хотин-қизлардир.

    Бугунги кун ҳолатига кўра, 120 га яқин стипендиат билан тўрт томонлама шартнома имзоланди. Қолган 130 дан ортиқ стипендиат билан август ойида шартномалар тузилиб, жорий йил сентябрь ойининг охирига қадар АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Япония ва Жанубий Корея каби ўнга яқин ривожланган давлатнинг 80 дан ортиқ университетига ўқиш учун ю борилади.

    Республика вазирлик, идора ва ташкилотларининг хорижда тайёрланган кадрларга, шунингдек, юртимиз ёшларининг хорижда таълим олишга эҳтиёжи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу боис, 2022-2026 йилларда жамғарма таълим дастурлари бўйича четга элга ўқиш учун юбориладиган талаба ва мутахассислар сони йил сайин оширилади. Масалан, 2021 йилдаги 350 нафардан 2026 йилда 700 нафарга етказилади. Бу жараёнда ёшларнинг 50 фоизини техник, аниқ фанлар ва IT соҳаларига ўқитиш ҳамда жамғарма танловларини ўтказишда ўтган йили орттирилган тажрибага асосан, 2022 йилдан бошлаб стипендия танловларини етакчи хорижий давлатларнинг таълим тизими, қабул ва ўқув жараёнига мос даврда ўтказиш режалаштирилмоқда.

    Шунингдек, жамғарма битирувчилари билан мунтазам мулоқотни давом эттириш, давлат бошқарувида салмоқли ютуқларга эришган ижтимоий фаол стипендиатлар билан мулоқот ва тажриба алмашув майдонини яратиш мақсадида хорижий давлатларда истиқомат қилаётган қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошлар ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари иштирокида II халқаро форумни ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз.

    Ушбу форумни ўтказишдан асосий мақсад — “Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган стипендиатлари, чет элдаги ватандош олимлар ва экспертлар билан телекўприк ташкил этиш, жамғарма битирувчиларининг меҳнат фаолияти самарадорлиги ҳамда уларнинг касбий камолоти реал мониторингини йўлга қўйиш. Шунингдек, иқтидорли ва истиқболли ёшларнинг хорижда таълим олиши учун давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни тарғиб этиш, уларни жамғарманинг стипендия танловларида фаол иштирок этишга руҳлантириш, стипендиатлар билан давлатнинг мунтазам мулоқотда бўлишини таъминлаш, уларнинг тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатишдан иборат.

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси хорижда таълим олаётган ёшлар билан доимий онлайн мулоқотлар ўтказиб келмоқда. Бу учрашувлар стипендиатларда ватанпарварлик туйғусини ошириш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга кўмаклашиш, шунингдек, келгуси режалари ҳақида билиш ҳамда уларни давлат хизматига жалб этиш мақсадида ташкил қилинаётир. Мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Бельгия, Латвия, АҚШ, Канада, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Россия, Беларусь ҳамда Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирок этмоқда.

    2021-2022 йилларда 20 дан ортиқ нуфузли хорижий университет ва ташкилотлар билан ҳамкорлик юзасидан икки томонлама меморандум ҳамда бошқа келишувларга эришилди. Мазкур келишувларга асосан, стипендиатларнинг ўқиш харажатларидан 20 фоиздан 40 фоизгача чегирма олиниб, давлат бюджетидан сарфланадиган маблағ иқтисод қилинмоқда.

    Юртимиздаги иқтидорли ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни такомиллаштириш, уларнинг хориждаги нуфузли университет ва илмий муассасаларда, инновацион ва бошқа компанияларда таълим олишини ташкил этиш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси ёшларимизга янги имкониятлар яратишда давом этади.

    Жавоҳир АҲМЕДОВ,

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори ўринбосари в.б.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates