Ўзбекистонликларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёшлиги айтилди

    Мамлакатимизда 24 май 2025 1415

    Статистика қўмитаси Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги ҳақида маълумотларни маълум қилди.

    Унга кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди.

    Бу кўрсаткич 2023 йилда 74,7 ёшни ташкил этган.

    Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:

    • 1991 йилда – 66,4 ёш
    • 1995 йилда – 69,1 ёш
    • 2000 йилда – 70,8 ёш
    • 2005 йилда – 71,8 ёш
    • 2010 йилда – 73 ёш
    • 2015 йилда – 73,6 ёш
    • 2020 йилда – 73,4 ёш
    • 2024 йилда – 75,1 ёш

    Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates