Исроилдаги хорижий фуқароларнинг виза муддати автоматик тарзда узайтирилди

    Ушбу автоматик узайтириш фақатгина 2025 йил 12 июнь куни ёки ундан кейин визаси муддати тугаётган хорижий фуқароларга тааллуқлидир.

    Қайд этилишича, Исроилдаги жорий хавфсизлик вазияти муносабати билан мамлакат Ички ишлар вазирлиги ҳамда Аҳоли ва иммиграция масалалари бошқармаси томонидан қуйидаги турдаги визалар муддати автоматик тарзда 2025 йилнинг 30 сентябригача узайтирилди.

    • Б/1 — ишлаш учун (умумий);
    • Б/2 — сайёҳлик визаси;
    • А/1 — репатриантлар визаси;
    • А/2 — талабалар визаси;
    • А/3 — диний ходимлар визаси;
    • А/4 — А/2 ва А/3 виза эгаларининг оила аъзолари визаси.

    Исроилдаги хорижий фуқаролар ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб қилинмайди — муддат узайтирилиши автоматик равишда амалга оширилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates