Ўзбекистонда фирибгарликда айбланган шахс Польшада қўлга олинди

    Ўзбекистонда жиноят содир этгани учун халқаро қидирувга берилган A.A Польшадан мамлакатимизга экстрадиция қилинди.

    Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси, мамлакатимиз элчихонаси ва Польшанинг тегишли идоралари ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида халқаро қидирувда бўлган фуқаро A.A мазкур мамлакат ҳудудида қўлга олинди.

    A.A. Интерполнинг қизил циркуляри орқали қидирувга берилган бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда.

    "Қонун олдида ҳамма тенг. Жиноят содир этган ҳар қандай шахс албатта жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон элчихонаси барча фуқароларни қаерда бўлишларидан қатъий назар қонун-қоидаларга риоя қилишга чақиради", – деб ёзилган мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси telegram-каналида эълон қилинган хабарда.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates