Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим муассасасини таъмирлаб берган МЧЖга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 миллион сўм пулни корхона ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига тамагирлик йўли билан 35 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.








