Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган — ФВВ

    Уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Уларни шифохонга олиб боришга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли, ўз уйларига рухсат берилган.

    Бугун, 10 июль Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчасидан ўтган Д-800 мм.ли иссиқлик таъминоти қувурида босим остида сув қувурининг ёрилиши ҳодисаси содир бўлган эди.

    Аниқланишича, ушбу ҳолат режавий тадбир асосида ўтказилган коммунал тармоқдаги иссиқ сув тармоғини босим остида текшириш жараёнида юзага келган.

    Ҳозирда иссиқлик сув қувуридаги ушбу ҳодиса коммунал-техник авария-тиклаш бригадаси куч ва воситалари билан бартараф этилиб, носозлик оқибатларини тугатиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ССБ ва коммунал соҳа ташкилотлари масъуллари ҳамда куч ва воситалари жалб қилинган.

    Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Уларни шифохонга олиб боришга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли, ўз уйларига рухсат берилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates