Тахтакўпир туманида уч ёш уй билан таъминланди

    Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сонли қарори асосида мамлакатимизда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, муносиб шароитлар билан таъминлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Тахтакўпир туманида, уч нафар ёшга барча қулайликларга эга икки хонали хусусий уйлар топширилди. Тадбирда туман ҳокими Жамбул Адилов иштирок этиб, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга яратилаётган имкониятлар Президентимизнинг доимий эътиборида эканлиги, бундай ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга эркин ҳаёт учун зарур шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

    Шундан сўнг, туман ҳокими, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ёшларга уй-жой калитлари тантанали равишда топширилди.


    Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates