Veolia Energy Tashkent иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовларини тўхтатди

    Компания қувурлардаги эҳтимолий аварияли участкаларни аниқлашнинг янги, хавфсизроқ усулларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

    Veolia Energy Tashkent 30 майдан 17 июлгача режалаштирилган иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари тўхтатилганини маълум қилди.

    Компания синовларни ўтказиш бўйича ёндашувни қайта кўриб чиқаётгани ва қувурлардаги эҳтимолий аварияли участкаларни аниқлашнинг янги, хавфсизроқ усулларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

    «Бизнинг мақсадимиз — 2025-2026 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик жараёнида аҳоли учун хавфларни минималлаштирган ҳолда иссиқлик таъминотининг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш. Кейинги чоралар ва муддатлар ҳақида қўшимча маълумот берилади», - дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates