Тошкентда ариқлар тизими қайта тикланади

    2026 йил баҳоридан Тошкентда анъанавий суғориш каналлари тармоғи — ариқлар тизимини қайта тиклаш ишлари бошланади.

    Бу тизим кўп йиллар давомида шаҳарнинг сув тақсимотини таъминлаб, қулай микроиқлим яратиб келган, дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ариқларни босқичма-босқич тиклаш ва замонавийлаштириш режасини ишлаб чиқмоқда.

    Лойиҳа доирасида мавжуд ўзанларни тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ариқларнинг шикастланган қисмларни тикланади. Ариқлар атрофдаги ҳудудларда тартиб ўрнатилиб, келажакда мунтазам фойдаланиш учун шароит яратилади.

    Ишнинг асосий мақсади — вақт синовидан ўтган усулларга таяниб, сув чиқариш ва суғориш самарадорлигини ошириш, чангланишни камайтириш ҳамда шаҳар атроф-муҳитининг экологик ҳолатини яхшилашдан иборат.

    2026 йил баҳорида бошланиши мўлжалланган ушбу лойиҳа пойтахт инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларнинг бир қисми бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates