Самарқанддаги "қўзиқорин уй"ни бузиш жараёни бошланди

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд тумани Жуйисой маҳалласида ноқонуний қурилган кўпқаватли уйда ёнғин чиққани ҳақида видеолавҳа тарқалган эди.

    Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Самарқанд тумани Жуйсой маҳалласида содир бўлган воқеага оид айрим видеолавҳалар тарқалди. Ушбу видеоларда ёнғин юз бергани ҳақида турли нотўғри талқинлар билдирилмоқда.

    Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати вазиятга изоҳ берди.

    "...Шуни расмий равишда маълум қиламизки, мазкур ҳолат ёнғин эмас. Аслида бу – суднинг қонуний қарорига асосан ноқонуний тарзда қурилган бинони мажбурий бузиш жараёни бўлган. Бузиш ишлари амалга оширилаётган вақтда ҳавога кўтарилган чанг-ғубор айрим фуқаролар томонидан нотўғри талқин қилинган ва ижтимоий тармоқларда ёнғин сифатида акс эттирилган," дейилади хабарда