Uzbekistan Airways‘нинг Истанбул — Тошкент рейси бортида чақалоқ дунёга келди

    Шу йилнинг 19 июнь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Истанбул — Тошкент рейси вақтида чақалоқ дунёга келди, дея хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

    Қайд этилишича, парвоз давомида йўловчилардан бирида муддатидан олдин туғруқ бошланди. Аёлнинг бахтига бортда икки нафар шифокор бор бўлган ва экипаж билан ҳамкорликда зарур тиббий ёрдамни тезкорлик билан кўрсатган.

    Экипаж командири қарори билан самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўнган, у ерда она ва янги туғилган ўғил болани шифокорлар кутиб олишди. Оила тезкор тарзда маҳаллий клиникага етказилган.

    «Uzbekistan Airways оилани юракдан табриклаб, ўз ёрдамини аямаган экипаж аъзоларига, рейсда тасодифан бўлган ва ўз вақтида ёрдам кўрсатган шифокорлар — Дилбар Шерипбаева ва Дилшод Нортожиевга алоҳида ташаккур билдирган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates