Ўқишни кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар кунлари маълум бўлди

    Талабгорлар имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан олишлари мумкин.

    Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларига кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар 12–13 август кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.

    Талабгорлар имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан олишлари мумкин.

    Унда касбий (ижодий) ва тест синови имтиҳонларининг ўтказилиш жойи, санаси ҳамда вақти ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.

    Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.

    ЭСЛАТМА: касбий (ижодий) имтиҳонларда қатнашган талабгорлар, мажбурий фанлар (она тили, математика, тарих)дан ўтказиладиган тест синовларида ҳам иштирок этишлари шарт. Акс ҳолда, уларнинг касбий (ижодий) имтиҳонда олган баллари инобатга олинмайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates