Ўзбекистонда IELTSʼдан 9 балл олган ёшлар сони 68 нафарга етди

    Сўнгги 6 (2020-2025) йил ичида IELTS имтиҳонидан 5,5 (B2 даража) ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 245,7 минг нафарни ташкил этди.

    Бу ҳақда пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида иккинчи маротаба ўтказилган «Ўзбекистон ўқув марказлари» форумида маълум қилинди.

    Қайд этилишича, 8,5–9 балл (C2 даража) олган ёшлар сони эса 2020 йилга нисбатан 47 бараварга ошган. Хусусан, 9 балл натижани қўлга киритган ёшлар 68 нафарга етган.

    Тадбирда республика бўйлаб 700 га яқин ўқув маркази вакиллари, таълим соҳасида катта тажрибага эга ТОП спикерлар, машҳур блогерлар ва таълим йўналишида контент яратувчи мутахассислар жамланди.

    Форум ўқув марказлари учун тажриба алмашиш, алоқа ўрнатиш ва таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим чорраҳадир, деб ёзади Алишер Саъдуллаев ўзининг телеграм каналида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates