Унга кўра:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилган «Келажак» марказлари тўғрисидаги низом;
- «Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;
- «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом;
- «Келажак» марказларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тасдиқланди.
Қарорга асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
- «Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан:
- Тошкент шаҳрида — 30 фоиз;
- вилоятлар марказларида — 25 фоиз;
- республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида — 15 фоиз;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 10 фоиз;
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- Тошкент шаҳрида — 60 фоиз;
- вилоятлар марказларида — 50 фоиз;
- республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида — 30 фоиз;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 20 фоиз этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан Республика «Келажак» маркази ҳузурида Болалар сайёҳлик базаси ташкил этилади.
Келажак» марказлари тўғрисидаги низомга кўра:
Марказ 6-18 ёшдаги болаларга қўшимча таълим хизматларини кўрсатади ҳамда ҳудуднинг ўзига хос хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини инобатга олга ҳолда турли йўналишларда тўгараклар ташкил этади.
Тўгарак машғулотлари ўқув йилининг 15 сентябридан бошланиб, 25 майида якунланади.








