Фаррух Юнусов Маданият вазирлиги тизимидаги турли муассасаларда – «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси ва Маданият вазирлигининг марказий аппаратининг ижодий ва ташкилий лавозимларида самарали фаолият юритган. Хусусан, у ижодкор ёшлар билан ишлаш, халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш, танловларни режалаштириш ва ўтказиш борасида муҳим ташаббусларни илгари сурган.
Шунингдек, у тайинловга қадар Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.









