Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, ўрганишлар давомида 396 та сифатсиз қурилган объект аниқланиб, улар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар юборилди.
Шунингдек, 200 дан ортиқ ҳолат бўйича судларга ноқонуний қурилиш объектларини бузиш ҳақида даъво аризалари киритилди,
100 дан зиёд ноқонуний қурилишлар бузилиши таъминланди.
Қурилиш жараёнларида йўл қўйилган қўпол қоидабузарликлар юзасидан эса 40 дан ортиқ ҳолатда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


