Термиздаги янги қурилган уйнинг ташқи девор ён томони кучли шамол таъсирида кўчиб тушди

    Ижтимоий тармоқларда «Термиздаги янги қурилган домнинг девори шамолдан кўчиб тушди» мавзусидаги видео тарқалди.

    Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинди, дея хабар беради Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

    Маълумот учун, Термиз шаҳри «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги 5 қаватли 20 хонадонли турар жойнинг ташқи девор ён томонидан 35-40 метр-квадрат қисми кучли шамол таъсирида кўчиб тушган.

    Ҳозирда буюртмачи-пудратчи ташкилот «Термиз қурилиш индустрия саноат» ИК томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида барча керакли қурилиш материаллари олиб келинган ва тегишли ишлар олиб борилмоқда.