Навоий вилоятида мактабгача таълим ташкилоти биносининг қурилиши тўхтатилди

    Бинонинг ғишт териш ишлари ва бетон ўзаклар сифатсиз ҳамда лойиҳа талаблари асосида бажарилмагани аниқланди.

    Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

    Хусусан, Кармана тумани «Талқоқ» МФЙ ҳудудида «Ягона буюртмачи хизмати» ИК буюртмачилигида қурилаётган 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносининг иккинчи қавати «Г» ўқининг учинчи ҳамда тўртинчи қаторларидаги ғишт териш ишлари ва бетон ўзаклар сифатсиз ҳамда лойиҳа талаблари асосида бажарилмаганлиги аниқланди.

    Мазкур қоидабузарликлар сабаб инспекция ходимлари томонидан объектда қурилиш ишлари вақтинчалик тўхтатилди ҳамда сифатсиз бажарилган ишлар жойида буздирилди.