Бу ҳақдаги қарор Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида қабул қилинди.
Словения Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Нева Грашич Нетаньяху билан боғлиқ қарорни унинг уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун суд жараёнлари билан изоҳлади.
Июль ойида Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳамда Исроил молия ва мудофаа вазири Бецалель Смотричга нисбатан қўлланилган чора-тадбирлар ортидан тақиқ қўйилган. Исроил вазирлари персона нон грата деб эълон қилинди, деб хабар берди rbc.ru.









