Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ ва Европадан хавфсизлик кафолатлари эвазига НАТОга аъзолик талабларидан воз кечишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда The Financial Times нашри хабар берди.
Унинг таъкидлашича, ҳар қандай тинчлик режаси имтиёзларни ўз ичига олади, аммо Украина ҳали ҳам АҚШ ва Европадан хавфсизлик кафолатларини талаб қилади, деб хабар берди rbc.ru.
“Биз Украина ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама хавфсизлик кафолатлари, хусусан, 5-моддага ўхшаш кафолатлар... шунингдек, Европа ҳамкорларимиз ва Канада, Япония ва бошқа мамлакатлардан биз учун хавфсизлик кафолатлари ҳақида гапиряпмиз”, деди Зеленский WhatsApp чатида журналистларга.








