Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилади

    Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилади.

    Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

    «Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.
    Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман», — дейди Саида Мирзиёева.

    Шунингдек, у Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний», Алишер Навоийнинг «Хамса», Ҳусайн Бойқаронинг «Девони Ҳусайний», Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа кўплаб нодир китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан танишув илиқ таассурот қолдирганини таъкидлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates