Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига бағишланган янги китоб нашр этилди

    Маданият 20 феврал 2023 1294

    Китоб Ўзбекистон ва Миср ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланади.

    Ўзбекистон Республикаси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Мисрнинг “Ал-Ҳивор” сиёсий ва ахборий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлиги” деб номланган янги китоб нашр этилди.

    Ўзбекистонлик дипломат, ЖИДУ Тил таълими маркази раҳбари Лутфиддин Ходжаев ҳамда мисрлик сиёсатшунос Аҳмад Тоҳир муаллифлигидаги китоб Ўзбекистон ва Миср ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланади.

    Асар учта бобдан иборат бўлиб, улар “Ўзбекистон ва Миср: муносабатларнинг юқори босқичга кўтарилиши”, “Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигининг истиқболли соҳалари” ҳамда “Ўзбекистон ва Миср – ўхшаш ёндашувлар, муштарак муаммолар” деб номланади.